Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ядровий келишув бўйича музокаралар тез орада бошланади» – Эрон

437

Теҳрон тез орада ядровий келишув бўйича музокараларга қайтади, бироқ АҚШ «салбий сигналлар» юбормоқда: Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш ўрнига янгиларини жорий этяпти. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Американинг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Вашингтон ҳам Эронни ядровий келишув бўйича музокараларни бошлашга чақириб келади. Абдуллоҳиённинг айтишича, аввало АҚШ Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилиши зарур.

“Улар (Америка томони) мажбуриятларини бажаришга тайёрлигини айтмоқда, бироқ бунга истаги борлигини Эроннинг янги раҳбарияти ва Эрон халқига кўрсатиш ва исботлаш учун ҳеч қандай қадам ташламаяпти. Бундан ҳам ёмони, улар Эронга қарши янги санкцияларни жорий этди”, – деди вазир.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон ядровий келишувга қайтиш масаласига жиддий қараши зарур.

“АҚШ президенти Байден ўзидан аввалги президент Трампнинг Эрон бўйича позициясини танқид қилди, бироқ санкциялар сиёсати Байденнинг даврида ҳам ўз кучини йўқотмади, – деди Абдуллоҳиён. – Бу Эрон томонига салбий сигналдир. Агар АҚШ музокараларни давом эттириш масаласида жиддий бўлса, нега аввалги позицияда қолмоқда?..”

Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳамда дунёнинг олти йирик давлати – Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция ва Германия ўртасидаги ядровий келишув 2015 йилда тузилган ва 2016 йилнинг январида кучга кирган эди. Келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишини, Эрон эса ўз навбатида ядровий фаолиятини чеклашини ва уни халқаро назоратга очишини кўзда тутганди. Бироқ 2018 йилда АҚШ келишувдан чиқди ва Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклади, шундан сўнг Эрон келишув бўйича мажбуриятларини бажаришдан воз кечиш йўлини тутди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ядровий келишув: Эрон шартини эълон қилди

1699 11:35 27.01.2021

Эрон: бойитилган уран заҳираси рухсат этилган миқдордан анча ошиб кетди

929 09:30 06.06.2020

АҚШ Эронга санкциялар билан жавоб қайтаради

1371 16:20 09.01.2020

“Дунё ҳалокат сари кетмоқда”

2009 21:20 08.01.2020

Америка Эронга душманлик қилишда давом этади

993 19:35 31.12.2019
« Орқага