Ягона олимпиада

04:00 17.05.2018 1324

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон муслмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018” мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Натижаларга кўра, “Хадичаи Кубро” аёл-кизлар ўрта махсус ислом билим юртининг 4-курс талабаси Юсуфий Рокия биринчи ўринни эгаллаб, кириш имтиҳонлардан озод қилинган ҳолда 2018-2019 ўқув йили Тошкент ислом институти биринчи босқичининг илк талабаси бўлди.

Иккинчи ўринни Махамадалиев Мусохон Ғуломжон ўғли Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юртининг 4-курс талабаси эгаллади.

Учинчи ўринни Кобулов Оятиллоҳ Фарходжон ўғли Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти юртининг 4-курс талабаси эгаллади.

Ғолиб ва иштирокчилар ЎМИнинг эсдалик совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Xadicha.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!