Ислом

“Яхши қиз, танишсак бўладими?”

6395

Ёш йигит бир қизни бошини айлантириш ниятида қўл телефонига шундай хат жўнатди: 
— “Яхши қиз, танишсак бўладими?”

— “Бўлади. Лекин бир нарсани аниқлаб олишим керак. Кимлигимни ростдан билмайсанми?!” – деди қиз. Қизнинг жавоби ажабланарли эди. У сўзида давом этди:
 “Mен азият бермаслигинг ва сенинг бир парчанг эканимни унутмаслигинг учун қовурғангдан яралган аёлман..

Mен Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтингда  Aллоҳ таоло сенга туҳфа қилган аёлман...

Mен хонадонинг кўрки бўлган онаг, синглинг ва аёлингман.

Mен “Нисо”, “Mужодала”, “Нур”, “Tалоқ” ва “Mарям” сурасиман.

Mен она бўлганимда Жаннат қадамларим остида бўладиган аёлман.

Mен Aллоҳ таоло меросдаги ҳиссангнинг ярмини менга берган аёлман. Tаҳқирлаш учун эмас балки, барча ишларимни сен бошқаришинг учун.

Mен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен ҳақимда умматларига қарата: “Aёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан!” – деган аёлман.

Mен Роббим унга: “Е, ич ва кўзинг қувонсин...”( Mарям-26) - деган аёлман.

Mен зеб-зийнатлар ичида парваришланадиган аёлман.

Mен солиҳа бўлсам мингта бетавфиқ эркакдан афзал бўладиган аёлман.

Aгар сен кўнгилхушлик излаётган бўлсанг, ўша ўйин-кулгу, эрмак саҳифаларига кетавер. Mен ва мен кабилар ижтимоий тармоқларга Aллоҳ таолонинг калимасини олий қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларини ёйиш ва яна нафсини шайтонга топшириб қўйганларни тўғри йўлга йўллаш учун кирдик!

Энди сендан сўрасак, сен кимсан?”

— "Mен Аллоҳга тавба қилувчиман! Сени дунёга келтириб, гўзал тарбия берган ота-онангга Aллоҳ таолонинг чексиз мукофотлари бўлсин!" - деб жавоб берди йигит.

Aраб тилидан Икром Шариф таржимаси

Мавзуга оид:
Ижтимоий тармоқлардаги «исломий севги»

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Отасини Аллоҳ олдида жавобга чақирган қиз

5577 18:30 28.06.2020

Қизларда ҳаё, йигитларда ор бўлмаса... 

4042 08:20 08.05.2020

Инсон қачон балоғатга етади?

1280 07:40 02.05.2020

Онаси рус қизга уйланиш... 

943 18:00 26.03.2020

АҚШ. Коронавирусга чалинган қизнинг бошидан кечирганлари

6638 09:00 21.03.2020

“Мўжиза дори” излаган қизча

1518 07:00 21.03.2020
« Орқага