Яхшилик учун алданишдан кўра яхшироқ нарса борми?

08:00 15.04.2019 798

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир қулнинг намоз ўқиганини кўрсалар, озод қилиб юборар эканлар. Одамни намоз ўқигани учун яхши кўрар эканлар, ўзиники бўлса озод қилар эканлар, бировнинг қули намоз ўқиётганини кўрсалар, сотиб олиб, сўнг «Сен озодсан», дер эканлар. Буни қарангки, одамларнинг ишончидан, намозга, ибодатга, динга муҳаббатидан фойдаланадиган кимсалар ўша вақтда ҳам бўлган экан.

Баъзи қуллар узоқдан Абдуллоҳ ибн Умарнинг келаётганини кўрса, қўлига обдаста олиб, ўзини таҳорат қилаётгандек кўрсатар экан. Одамлар «Эй Абдуллоҳ! Булар сизни алдашяпти, ўзи ҳаётда пешонаси сажда кўрмаган. Сизни кўриб, ўзини таҳорат қилаётгандек кўрсатяпти» дейишса, «Майли, бу яхшилик учун алданишдан кўра яхшироқ нарсанинг ўзи борми? Бу одам мени озод бўлиш учун алдаяпти-да», дер эканлар. Абдуллоҳ ибн Умар ана шундай зот бўлганлар.

Интернет сарҳадларидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!