Наср

Яхшисини киёлмайман

1389

– Дадаси, – деди Кимё опа хўжайинини ишга кузатаётиб, – ўғлингизнинг этиги йиртилиб қолибди. Мактабга кийиб боришга оёғида бошқа поябзал йўқ.

– Йўғ-е, яқинда чет элдан битта этик, битта крассовка олиб келдим-ку.

– Ҳайронман, яхшиси ўғлингизни ўзи билан гаплашинг.

Рустам ака соатига норози кўз ташлаб қўйди-да, ошхонага қайтди. – Исломжон, аянг нима деяпти. Наҳотки кийишга яроқли пойабзалинг қолмаган бўлса? – сўради иштаҳасизгина нон чайнаётган ўғлидан.

– Йўқ эмас, бор. Лекин мен уларни кийгани уяламан.

– Нега? – ҳайрон бўлди Рустам ака. – Қани, мен бир кўрай-чи.

– Юринг, – Исломжон дадасини хонасига бошлади. Хонага киргач тўғри бориб кийим жавонини очди. Жавоннинг тагидаги қаватида битта эмас бешта этик турарди.

– Шунча оёқ кийиминг бўла туриб нега мени хижолат қиласан. Қара, буларнинг бежиримлигини. Яна ҳаммаси чет элники бўлса. Нимаси ёқмади сенга?

– Дада, сиз эмас, мен хижолатдаман. Улар ёмон эмас, аксинча жудаям яхши. Шунинг учун уларни кийиб боришга ўртоқларимдан уяламан.

– Ие, нодон бола, яхши нарсадан ҳам одам уяладими?! Буларни мен узоқ-узоқлардан, фалон пулга, боламга, деб сотиб олиб келганман. Бутун шаҳарни айлансанг ҳам бунақасини тополмайсан, – жаҳли чиқди Рустам аканинг.

– Ана шунинг учун ҳам уяламан. Чунки кўпчилик синфдошларимнинг ота-оналари болаларига бундай қимматбаҳо этикни олиб беришолмайди. Кийиб борсам, ўртоқларим ўксиб қолади-ку! Илтимос, менга ҳам оддийгина этик олиб беринг, – Исломжоннинг овозидаги узрли оҳангдан Рустам ака ғалати бўлиб кетди. Кутилмаганда дили равшанлашиб жилмайди.

 Муҳаббат ҲАМИДОВА

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳижоб ояти

1844 07:00 14.10.2019

«Сенга бир дирҳам, шеригингга етти...»

995 21:00 02.10.2019

Насроний атиргули (10-қисм)

3552 23:55 21.09.2019

Насроний атиргули (9-қисм)

2448 00:00 20.09.2019

Масжиднинг икки айри бурчагида икки киши дуо қилиб ўтирибди...

2232 09:00 19.09.2019

Ҳикоянинг қаҳрамони ҳақми, Сиз нима дейсиз?

1558 07:05 19.09.2019
« Орқага