Ахлоқ

Яхшиямки туғилган экансан, болам...

1849

Соат тонгги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:

— Эшитаман! Кимсиз?

— Менман, ўғлим. Онангман!

— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.

— Ҳалиги... Ўғлим...

— Нима, она, нима? Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?

Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:

— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!

Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Фотима Алий таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Менга ёлғончи онам керак

1752 14:00 21.06.2020

Ҳиндистон: очликдан ўлган онасини уйғотишга уринаётган бола

2008 17:30 28.05.2020

Хитойлик шахс 79 ёшли онасини тириклайин кўмиб юборди

3603 16:00 08.05.2020

30 йил олдин ва 30 йил кейин...

2425 03:00 03.05.2020

Онасига оқ бўлгандан кейин...

1805 18:00 14.03.2020
« Орқага