Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Яҳудийлар "Сизга ўлим бўлсин!" дейишди, аммо...

4233

Мақолага тегишли далилларни ўрганаётганимда қуйидаги ҳадиси шарифда узоқ тўхталиб қолдим. Айнан бугунимизга далолатлари борлиги учун китоблардан шарҳини изламадим ҳам. Мана ўша ҳадис:

“Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят этишларича, онамиз айтадилар: “Яҳудийлардан бир неча киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кира туриб: “Ассому алайка”, яъни “Сизга ўлим бўлсин!”, дейишди. Буни мен пайқаб қолдим. Ва: “Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин!”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шошманг, эй Оиша! Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради”, дедилар. Мен: “Улар нима деганларини эшитмадингизми, эй Аллоҳнинг расули?”, десам, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Мен: “Сенгаям шундай бўлсин” деб қўйдим, дедилар" (Аҳмад, Бухорий ва Муслим ривоятлари). 

Ҳадисни ўқиб чиққан киши ўзи ҳам кўп нарсани тушуниб олади. Шундай бўлса-да, унинг айрим жойларига тўхталсам;

1. Ҳузурларига кирган кишиларнинг одобсизликларини кўринг. Кишининг юзига "Сенга ўлим бўлсин!" дегандан ортиқ ҳақорат бўладими? Ҳозирги пасткашларларнинг қилиғи ҳам ўша адабсизликнинг давоми, холос.

2. Оиша онамизнинг хатти-ҳаракатларига эътибор қилинг. Севимли ёри, маҳбуб пайғамбарига нисбатан одобсизлик қилганга муносабат табиий шунақа бўлади. Тасаввур қилинг, биров онангизни сўкяпти. Бу адабсизга қандай муносабатда бўлардингиз? Отам, онам сизга фидо бўлсин, деган умматнинг ҳолини энди ўзингиз тасаввур қилаверинг.

3. "Шошманг, эй Оиша!" Мана бу энди Оиша онамиз тимсолларида умматга хитоб. Шошмоқ шайтондан. Шошганда инсон ақлини йўқотади. Шошганда адолат тарозуси қўлидан тушади, мувозанат йўқолади. 

4. "Аллоҳ ҳар ишда мулойимликни хуш кўради". Ё Аллоҳ, юзига "Сенга ўлим бўлсин", деган ҳақоратни эшитиб турган пайғамбарингнинг ахлоқини нақадар гўзал қилгансан! Эй уммати Муҳаммад, расул бизнинг намунамиз! Эргашсак шу зотга эргашайлик, ушласак, унинг суннатини ушлайлик. 

Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради!

5. "Сенгаям шундай бўлсин!" деб қўйдим". 

Бу энди ҳақ ва мувозанатли муносабат, муомаладир. Душман сўкди, муносабат ҳам шунга муносиб бўлди. Лекин душман даражасига тушмадилар жанобимиз! Бизга ўхшаб қўпол ва сўконғич бўлмадилар. Лекин индамай ҳам кетмадилар. Агар менга саломатлик истаган бўлсанг, саломат бўл, агар ўлим тилаган бўлсанг, ўзинг ҳалок бўл, қабилида бўлди жавоблари. Одобсизларнинг оқибати эса сийрат ўқиган кишиларга маълум...

Пайғамбари ноҳақ ҳақоратга учраётган кишиларнинг аламларини ўзим ҳам танамда ҳис қилиб турибман. Мусулмон қорнига йиғламайди, ҳатто қадригаям йиғламайди, аммо дунёдаги ҳамма нарсадан севимли пайғамбари калака қилинса, оғриқдан ўлиб қолай дейди. 

Аммо уммат эканмиз, ҳозирги мураккаб замонда ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини унутмайлик:

Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Элиф ва Меҳмет» мультсериали. 5-қисм

39 16:00 06.03.2021

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

118 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

271 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

100 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

219 14:05 06.03.2021

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

137 13:30 06.03.2021
« Орқага