Ислом

Яҳудийларнинг попугини пасайтириб қўйган шайх...

7575

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Вақф ишлари вазири бўлганларида 1976 йили Лондонда ўтказиладиган динлар масаласидаги конференцияда иштирок этиш учун Англияга сафар қиладилар.

Босиб олинган Фаластиндан конференцияга келган ва Шаъровийнинг илмий салоҳиятини билган яҳудий ахборлари у киши билан баҳс-мунозарага чорлаган. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ бу таклифга рози бўладилар.

Яҳудийлар у кишига савол бера бошлашади: «Аллоҳ биз яҳудийларга кўп Пайғамбарлар ва Расуллар юбориш билан бизни сизлардан афзал қилди. Аммо сиз мусулмонларга эса биргина Расул — Муҳаммадни юборган. Шу ҳолатни бизга изоҳлаб беринг».

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ уларга шундай жавоб берадилар: «Пайғамбарларнинг бир халққа кўп юборилиши ўша халқнинг қалбларида иллат ва касалликлар кўп эканига далолат қилади».

Мўминлар билан мусулмонлар ўртасида нима фарқ бор?

«Сизлар бир водийда, ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом бошқа водийдалар»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Таврот ва Инжилда келган башоратлари

Яҳудийлар яна савол беришади: «Қуръоннинг ростлигига, у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган китоб эканлигига, уни Муҳаммад ўзи ёзмаганлигига далил нима?»

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: «Қуръони Каримдаги биргина оят у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган ҳақ китоб эканини ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббисидан етказган нарсаларда ростгўй эканликларини исботлайди. Ўша оят сиз ҳақингизда ҳикоя қилади, сизлар уни билмайсизларми, эй яҳудийлар жамоаси?!» деб сўрайдилар. Улар «Йўқ, у оятни билмаймиз» дейишади. Шунда Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб берадилар: «Ҳақ таборока ва таоло яҳудийларга хитоб қилиб шундай деган:

«Бас, охират ваъдаси келган чоғида ҳаммангизни тўплаб келтирурмиз» (Исро сураси, 104-оят).

Сизлар ер юзида тарқоқ бўлиб юргандингиз. Аллоҳ сизларни Фаластин ҳудудига тўплади. Сизлар эса ер юзининг турли бурчакларида сочилиб юрганингиздан кейин Фаластинни ёлғон ва бўҳтон йўллар билан тортиб, босиб олдингиз».

Яҳудий аҳборлари Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг кучли жавобидан, у кишининг салобатидан, сўзларининг ўта нозик ва аниқлигидан ҳамда илмининг кўплигидан ҳайратда қолишади. Тортишувни охиригача етказмай, одатларига кўра совуққина тиржайишди. Одатда бирор олим уларга ўз ўрниларини ва ҳаддиларини кўрсатиб қўйса, шундай тиржайишарди.

Кейин улар улуғ олимни Лондондаги ҳашаматли ресторанлардан бирига, кечки овқатга таклиф қилишади. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ табассум қилган ҳолда «Хайбарлик кампир* бизга сизларнинг таомингизга ишонмасликни ўргатган» деб уларнинг таклифини рад этдилар.

*Хайбар ғазотидан сўнг Зайнаб бинт Ҳорис исмли яҳудия кампир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳарланган қўй гўшти бериб, захарламоқчи бўлган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Иброҳим алайҳиссаломни кўрганман»

4555 12:01 16.11.2019

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан:

2579 23:00 23.09.2018

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

1955 23:00 14.09.2018
« Орқага