Яир Нетаньяху: «Мусулмонларнинг бу ерлардан кетишини истайман»

16:00 16.12.2018 3512

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яир Исроил-Фаластин ҳудудида тинчликка эришиш учун ўзи маъқул деб билган йўлни маълум қилди.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Яир Нетаньяху бу ҳақда Фейсбукдаги саҳифасида ёзган. У ҳудуддан тинчликни таъминлаш учун ё барча яҳудийлар, ёки барча мусулмонлар бу ҳудуддан кетиши кераклигини айтиб, мусулмонларнинг кетишини афзал кўришини билдирди. Бош вазирнинг ўғли шу тариқа ҳудудда мусулмонларни кўришни истамаслигини ошкор этди. 

27 ёшли Яир Нетаньяху ижтимоий тармоқлардаги можароли гап-сўзлари билан тез-тез диққат тортиб туради.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!