Яманнинг Ходайда шаҳрига ҳужум бошланди

12:50 13.06.2018 678

Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция Яманнинг Қизил денгиз соҳилида жойлашган Ходайда порт шаҳрига ҳужум бошлади, дея хабар бермоқда Al-Arabiya. Коалиция шаҳарни исёнчи хусийлардан озод қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда, ҳукумат кучлари портга кенг миқёсли ҳужумга киришган, халқаро коалиция кучлари эса уларни денгиздан ва ҳаводан қўллаб-қувватламоқда.

Аввалроқ БМТ Ходайда ва унинг атрофида жанговар ҳаракатларнинг ўтказилиши кўплаб тинч аҳолининг ўлимига ва умуман Яманда гуманитар ҳалокатга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Ходайда ишлаб турган кам сонли портлардан бири ҳисобланади, импортнинг 70 фоизи айнан шу порт орқали келади. Бу шаҳарда тахминан 600 минг аҳоли истиқомат қилади.

“Гуматинар ташкилотлар зудлик билан фавқулодда ҳолатлар учун режа ишлаб чиқмоқда, – деган эди БМТнинг Ямандаги гуманитар ёрдам мувофиқлаштирувчиси Лиз Гранде. – Агар ҳодисалар хавфли сценарий бўйича юз берса, 250 минг киши бор будидан айрилиши ва шунчаки ўлиб кетиши мумкин”.

Унинг таъкидлашича, Ходайда нафақат аҳоли зич яшайдиган шаҳар, балки Яманда очлик ва вабо тарқалишининг олдини олиш учун зарурий маҳсулотлар етказиладиган нуқта ҳамдир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!