Яман аҳолисини “даҳшатли” вазиятдан қутқариш учун зарур маблағлар излашга бағишланган конференция ўтказилади

13:30 25.02.2019 299

Йиллар давом этган урушлар оқибатида инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлган Ямандаги миллионлаб одамларга 4,2 миллиард долларлик кўмак беришдаги тайёргарлик ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Бироқ БМТнинг Гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи офиси вакили Женс Леркнинг таъкидлашича, Яман аҳолиси учун вазият “даҳшат”лигича қолмоқда.

“Яманда миллионлаб инсонлар учун даҳшатли бир йил бўлди, улар дарҳақиқат очликдан азият чекишади. Уларга кўп миқдордаги бошқа турдаги ёрдам керак: соғлиқни сақлаш, сув ва санитария, болалар учун таълим ва бошқалар. Албатта, биз чорраҳада турибмиз”, дейди у.

2018 йилда ҳар ойга саккиз миллион кишига инсонпарварлик ёрдамини етказилган, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,5 миллионга ошган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!