Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яман армияси хусийларнинг 2 та дронини уриб туширди

846

Яман армияси, охирги 24 соат ичида Мариб шаҳрида хусийларга тегишли 2 та учувчисиз ҳаво воситаси (дрони) уриб туширилганини билдирди. 

Бу борадаги баёнот Яман қуролли кучлари матбуот маркази томонидан тарқатилди.

Баёнотга кўра, сўнгги 24 соат ичида Мариб шаҳрининг жанубида хусийларга тегишли иккита дрон уриб туширилган. 

Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган хусийлар 7 октябрь куни Саудия Арабистони ва БАА нишонларни бомбардимон қилишдан тортинмасликлари билан таҳдид қилишди. 

2014 йилдан бери Яманда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, унда бир томондан “Ансоруллоҳ” (хусийлар) шиа ҳаракати исёнчилари ва Яманнинг ағдарилган президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари, бошқа томондан эса, Президент Абдураббу Мансур Ҳодий ҳукуматига содиқ қўшинлар иштирок этмоқда.   

Хусийлар мамлакат пойтахти Сана шаҳри ва бошқа қатор ҳудудларни назорат қилади. 

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бери хусийларга қарши курашда Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади. 

БМТ ҳисоботларига кўра, уруш бошланганидан 2021 йил охиригача Ямандаги уруш бевосита ёки билвосита 377 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган. 

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири Ямандаги гуманитар инқироз ўта хавфли даражага етди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

869 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

602 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

595 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1422 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2637 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1548 15:50 01.06.2023
« Орқага