Яман: ҳаёт-мамот масаласи

17:30 15.09.2018 471

Яманда исёнчи хусийлар ва ҳукусмат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар кучайди, дея хабар бермоқда DW. 

БМТ вакиллари Ҳадийда шаҳрида тинч аҳоли учун зудлик билан ёрдам кўрсатилиши лозимлигини айтмоқда. Бу ерда юз минглаб киши ҳукумат кучлари ва хусийларнинг тўқнашувлари ўртасида қолган, устига-устак, ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция ҳаво зарбалари бермоқда.

Қуролли низо туфайли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган юз минглаб одамни бошпана, озиқ-овқат ва сув билан таъминлашнинг иложи бўлмаяпти. БМТнинг Ямандаги вакили Лиз Гранденинг сўзларига кўра, зудлик билан 900 минг кишига озиқ-овқат етказиш лозим.  

Яманда 2015 йилда бошланган уруш туфайли тахминан 10 минг киши вафот этди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!