Янгиликлар

Яман ҳукумати айирмачилар билан келишув имзолади

393

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон сешанба куни Яман ҳукумати ва Жануб ўтиш кенгаши айирмачилари ўртасида тинчлик келишуви имзоланганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

Валиаҳд шаҳзода ушбу келишув Яманда тўрт йилдан бери давом этаётган қуролли низонинг ҳал бўлишида муҳим қадамга айланишига умид билдирди. Келишув Саудия Арабистони пойтахти Риёзда имзоланди.

Al Jazeera хабарига кўра, келишувда айирмачиларнинг ҳам ҳукумат лавозимларига тайинланиши кўзда тутилган.

Жануб ўтиш кенгаши Яманнинг жанубини назорат қилади. Аввалига у ҳукуматни қўллаб-қувватлаган, кейин эса унга қарши бўлиб қолган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ямандаги масжидда қонли ҳужум: ўнлаб аскар қурбон бўлди

566 11:24 20.01.2020

Яманликлар яна оч қолиши мумкин

265 19:20 17.01.2020

Судан разведкачилари ҳарбий кучларга қарши қўзғолон кўтарди

376 16:35 16.01.2020

Пентагон Яманда ҳам эронлик қўмондонни ўлдирмоқчи бўлган

855 14:30 15.01.2020

Яманга юборилган ёрдамлар талонга учраяпти

311 22:00 07.01.2020

Яманда исёнчилар миллий валютани тақиқлаб қўйди

365 14:30 02.01.2020
« Орқага