Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яман ҳукумати: Булар сулҳдан шантаж учун фойдаланди

392

Яман ҳукумати Ансоруллоҳ (хусий) исёнчиларини оташкесимдан шантаж воситаси сифатида фойдаланганликда айблади.

Яман президентлик кенгаши матбуот котиби Абдуллоҳ ал-Алимий Яманнинг расмий ахборот агентлигига берган интервьюсида хусийлар Эрон манфаатларини Яман халқи манфаатларидан устун қўйганликда айблади. 

Унинг фикрича, исёнчилар учун сулҳ сиёсий кураш қуролидан бошқа нарса эмас. 

“Ансоруллоҳ исёнчилари тинчликка ҳисса қўшишдан йироқ. Буни бутун дунё билиб турибди. Ўт очишни тўхтатиш ўз назорати остидаги ҳудудлардаги амалдорларнинг маошини, йўлларнинг очилишини, Сана аэропортидан парвозлар кўпайиши ва нефт оқимини кафолатлаган бўлса-да, ҳокимият иштиёқидан маст бўлган ва ёлғонга ботган хусийлар буни қабул қилмаяпти”, деди Президент кенгаши матбуот котиби. 

Ал-Алимий ҳукуматнинг сулҳни узайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлади. 

У халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилар экан, хусийларга нисбатан очиқроқ ва жиддийроқ муносабат билдиришга чақирди.

Яманда олти ойлик сулҳ тугади

БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ханс Грундберг Яман ҳукумати ва хусийлар 2 апрелдан бошлаб ҳаво, қуруқлик ва денгиз амалиётларини икки ойга тўхтатишга келишиб олганини маълум қилди. Кейинроқ оташкесим икки марта узайтирилди. 

Яман ҳукумати ва хусийлар томонидан қабул қилинган ўт очишни тўхтатиш матнига кўра, олти ойлик ўт очишни тўхтатиш кеча, 2 октябрь оқшомида маҳаллий вақт билан соат 19:00 да якунланди. 

2014 йилдан бери Яманда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, унда бир томондан “Ансоруллоҳ” (хусийлар) шиа ҳаракати исёнчилари ва Яманнинг ағдарилган президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари, бошқа томондан эса, президент Абдураббу Мансур Ҳодий ҳукуматига содиқ қўшинлар иштирок этмоқда.   

Хусийлар мамлакат пойтахти Сана шаҳри ва бошқа қатор ҳудудларни назорат қилади. 

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бери ҳусийларга қарши курашда Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади. 

БМТ ҳисоботларига кўра, уруш бошланганидан 2021 йил охиригача Ямандаги уруш бевосита ёки билвосита 377 минг нафар кишининг ҳаётига зомин бўлган. 

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири Ямандаги гуманитар инқироз қўрқинчли даражага етди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

232 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

656 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

779 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

447 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

466 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

438 15:58 30.01.2023
« Орқага