Яман очлик ва вабо гирдобида

18:35 10.07.2019 386

Яманда жорий йилнинг дастлабки олти ойида вабога чаланиш билан боғлиқ 460 мингта ҳолат қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80 мингтага кўпдир.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, Яманда жорий йилнинг бошидан бери 705 киши вабо туфали вафот этди, ўтган йилнинг шу даврида эса 75 киши мазкур касалликдан ўлган эди.  

Яқинда юз берган сув тошқинлари вабонинг мамлакат бўйлаб тарқалишини тезлаштириб юборди. Яманда чиқиндиларни бошқариш тизими яхши ишламайди, тоза ичимлик суви эса танқис.

Уруш туфайли қийин аҳволга тушиб қолган яманликларни бир томондан очлик муаммоси қийнамоқда. БМТ маълумотига кўра, 20 миллиондан ортиқ яманлик гуманитар ёрдамга муҳтож.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!