Яман қирғоқларида қирқдан зиёд мигрант чўкиб кетди

22:00 07.06.2018 292

Яман қирғоқларидаги Адан кўрфазида мигрантларни олиб кетаётган қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида 46 мигрант чўкиб кетди, 16 нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти маълум қилди. 

Маълумотларга қараганда, контрабандачилар 5 июнь куни Сомалида камида 100 кишини қайиққа чиқарган. Йўловчиларнинг бари эфиопиялик бўлиб, Форс кўрфази мамлакатларида иш топиш илинжида эди.

Омон қолган мигрантларнинг айтишича, Яман қирғоқларига келганида қайиққа сув тўла бошлаган, қутқарув нимчалари эса бўлмаган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!