Янгиликлар

«Ямандаги зўравонликлар барча чегаралардан чиқиб кетди»

827

Яманда тинч аҳолига нисбатан зўравонликлар ақлга тўғри келадиган барча чегаралардан чиқиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалалар бўйича Ямандаги координатори Лиз Гранде Твиттердаги саҳифасида ёзди.

У Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалициянинг Ҳажа вилоятидаги охирги ҳужумини қоралади. 12 август куни юз берган ҳужумда 12 киши, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлган.

Гранденинг айтишича, Яманда уруш бошлангандан бери 320 минг киши ўлдирилди.

“Фожиани тўхтатиш зарур. Қурбон байрами кунларида оилаларнинг ҳамдардлик қабул қилгани ғоят ачинарли”, – дея ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳусийларнинг “Ансар Аллоҳ” гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар 2014 йилдан бери давом этиб келяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманга қанча ёрдам ваъда қилиняпти?

232 10:33 03.06.2020

Яман: Аданда коронавирусга чалинганларнинг 70 фоизи вафот этяпти

465 18:30 29.05.2020

Коронавирус – Яман учун фалокат

477 17:00 23.05.2020

Яман: коронавирусдан ўлим кўпаймоқда

461 22:00 16.05.2020

Яманнинг вақтинчалик пойтахти “эпидемия ҳудуди” деб эълон қилинди

261 19:30 11.05.2020

“Яманда фожиа содир бўлмоқда”

779 14:00 30.04.2020
« Орқага