“Яманда 20 минг жангчи бола бор”

18:30 13.06.2018 375

Яман ижтимоий фаолиятлар ва меҳнат вазири Ибтиҳож Камол мазкур мамлакатда 2 миллиондан ортиқ бола ишчи сифатида ишлатилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Яманнинг SABA расимй ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Вазирнинг айтишича, исёнчи хусийлар халқаро келишувлар ва бола ҳуқуқларига зид равишда 20 минг боладан жангчи сифатида фойдаланмоқда. Хусийлар 2372 та мактабнинг буткул ёки қисман бузилишига сабабчи бўлган, 1500 мактабни казарма ёки турмага айлантирган.

“4,5 миллион яманлик бола мактабга бора олмаяпти”, – деди Камол.

Эслатиб ўтамиз, Яманда уч йилдан бери ҳукумат кучлари ва шиа хусийлар ўртасида қарама-қаршилик давом этиб келмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!