«Яманда болаларнинг ўлдирилиши хато эди»

12:20 03.09.2018 738

Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция қўмондонлиги 9 август куни Яманда мактаб автобусининг ҳаво зарбасига учраши хато бўлганини тан олди, дея хабар бермоқда «Евроньюс».

Саада вилоятидаги ҳужумни текшираётган гуруҳ вакили Мансур ал-Мансур болаларнинг ўлими бўйича айбдорларни жазолашга ва жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга чақирди.

Қизил хоч қўмитаси маълумотига қараганда, 9 августдаги ҳужумда жами 51 киши ҳалок бўлган, шундан 40 нафари болалар эди. Халқаро коалиция аввалига бу ҳужумга алоқадор эмаслигини, балки ҳусийларнинг ҳужумига жавоб қайтарганини айтган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!