Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яманда илк кўчма мактаб иш бошлади

785

Яманда фуқаролар урушининг саккизинчи йили бошланган даврда маҳаллий нодавлат ташкилотлар аҳоли яшаётган лагерларда болаларни ўқитиш учун кўчма мактаб автобусида мослаштирилган таълим ташаббусини бошлади.

“Ат-Тавасул” инсон қобилиятини ривожлантириш  ташкилоти автобуслар орқали Мариб ва Ҳадрамавт минтақаларидаги лагерларда 900 нафар болага таълим хизматларини таклиф қилувчи кўчма мактабларни йўлга қўйди.

Ямандаги биринчи бу турдаги “Идрис Мобил” мактаби Қувайтдаги “Ар-Роҳма интернейшнл” томонидан молиялаштирилади. Автобус экранлар, йиғиладиган ўриндиқлар ва ўқувчилар столлари, автобуснинг икки томонига ўрнатилган деразалар ва электр генератор билан жиҳозланган.

Таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган, ушбу таълим ўқув дастурини амалга оширувчи кўчма мактаб инсониятга ёзувни биринчи бўлиб таништирган пайғамбар Идрис алайҳиссалом номи билан аталган.

Кўчма автобус 100 ўқувчини сиғдира олади ва ўқув йили давомида 900 нафар ўқувчинини ўқитишни мақсад қилган.

Мактаб ўқувчиларга тўртинчи синфгача дарслар таклиф қилади ва уларга таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган сертификат берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманда тинчлик масаласи: музокаралар давом эттирилмоқда

345 10:45 18.01.2023

Ямандаги шаҳарлар мина ва ўқ-дорилардан тозаланмоқда

658 12:00 21.12.2022

Яманда йил бошидан буён 15 бола қизамиқдан вафот этди – UNICEF

325 14:40 10.12.2022

БМТ: “Ямандаги имкониятни қўлдан бой берманг!”

457 13:45 14.10.2022

Яман. Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

369 17:10 10.10.2022

Яман армияси хусийларнинг 2 та дронини уриб туширди

623 13:55 08.10.2022
« Орқага