Ислом

Яманда жанглар ҳали ҳам давом этмоқда

347

Яман армияси мамлакат шарқидаги Ал-Жауф шаҳри атрофидаги стратегик аҳамияга эга ҳудудларда назорат ўрнатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Яман армияси таркибидаги “Ал-Жауф жабҳаси кучлари” гуруҳининг матбуот котиби Раби ал-Қурайший Твиттерда маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат кучлари даҳм қабиласининг ёрдами билан Ал-Ятама туманини исёнчи ҳусийларнинг “Ансаруллоҳ” ҳаракатидан озод қилган. Ас-Сулайла ва Ал-Маҳашима туманларида жанглар давом этмоқда. 

Маълум бўлишича, ҳусийлар шаҳарни эгаллагандан бир неча соат кейин ҳукумат кучлари қабилаларнинг ёрдами билан шаҳарни қайтариб олган. 

Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция ҳам ҳусийларга тегишли объектларга зарба берган. 

Эслатиб ўтамиз, Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги қарама-қаршилик бир неча йилдан бери давом этмоқда. Уруш оқибатида мамлакатда йирик гуманитар инқироз келиб чиқди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманда уруш қачон тугайди?

336 15:00 07.04.2020

Яманликларнинг ичгани суви йўқ, қўлини қандоқ ювсин?..

994 11:30 27.03.2020

Яманга қарши санкциялар яна узайтирилди

447 14:00 26.02.2020

Ҳусийлар Саудия Арабистонига яна ракета билан ҳужум қилди

1000 18:30 21.02.2020

Яманликлар оч, лекин уларга ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилиняпти

447 14:00 20.02.2020
« Орқага