Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яманда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

194

Яман жанубидаги Абен шаҳрида содир бўлган портлаш Бирлашган Араб Амирликлари томонидан қўллаб-қувватланган Жанубий Ўтиш Кенгашининг  3 аскари ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди.

Ҳарбий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Абендаги ал-Қоидага қарши Жанубий Ўтиш Кенгашининг операцияси вақтида бомба портлаган. 

Портлаш натижасида Жанубий Ўтиш Кенгашига қарашли Хизам Амний гуруҳининг 3 нафар аъзоси ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди. Ярадорлар Мудие яқинидаги касалхонага олиб борилган. 

22 август куни Жанубий Ўтиш Кенгаши Абен провинциясида террорчилик ташкилотларига қарши “Шарқ ўқлари” ҳарбий операцияси бошланганини маълум қилганди. 23 август куни Кенгаш мамлакат жанубидаги Абен провинциясининг 90 фоизи устидан назорат ўрнатилганлигини эълон қилди. 

6 сентябрь куни “Ал-Қоида” шаҳарда террорчилик ҳужуми уюштирди ва Жанубий Ўтиш Кенгашининг 21 нафар аскарини ҳалок қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

175 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

336 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

533 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

307 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

276 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1941 12:50 30.11.2022
« Орқага