Яманда уруш бошланганидан буён 27 киши ҳалок бўлди

10:00 10.06.2018 380

Яманлик журналистлар ташкилоти берган маълумотга кўра, 2014 йил охирида бошланган урушдан буён Яманда 27 нафар журналист вафот этган.
Ташкилот томонидан 9 июнь Яман журналистлари куни муносабати билан берилган баёнотда Яманда ОАВ эркинлиги жуда оғир аҳволда кун кечираётгани, 2014 йил охирида бошланган уруш аҳволни яна-да оғиштиргани айтилган.
“Уруш ОАВ ва журналистларни мўлжалга олди. Улар қонлари билан оғир бадал тўлашди. Уруш бошланганидан буён кўплаб журналистлар унинг қурбонига айланди” дейилган баёнотда.
Уруш бошланганидан буюн кўплаб журналистлар қочиб кетган, бир қанча газета ва журналлар, электрон сайтлар ёпиб қўйилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!