Яманда яна вабо тарқаляпти

09:00 21.03.2019 332

Яманда яна вабо касаллиги ўз таъсирини кўрсата бошлади. Пойтахт Сано ва бошқа шаҳарларда инсонлар шундоқ ҳам имконияти чекланган касалхоналарга ошиқмоқда. 

“Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, вабо энг кўп тарқалган жойлардан бири – исёнчи хусийлар назоратидаги Сано шаҳри. 

Мутахассислар касаллар янада кўпайишидан огоҳлантирмоқда: ёмғир мавсуми ҳисобланувчи март ва апрель ойларида касалликларнинг тарқалиши осонлашади. Бу 2017 йилдан бери Яманда тарқалган вабонинг тўртинчи тўлқинидир. 

Уруш туфайли мамлакатда инфратузилмалар издан чиққан, канализацияни ишлатиб бўлмаяпти, тоза ичимлик суви топиш қийин. Ана шундай сабаблар касалликлар тарқалишига замин ҳозирлаяпти. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига қараганда, Яманда 2017 йилнинг апрелидан 2018 йилгача 2300 дан зиёд киши вабо туфайли вафот этган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!