Саудия Арабистони расмий агентлиги SPAнинг хабар беришича, Яманда Риёз бошқаруви ташаббуси билан бошланган “Миналар тозалаш лойиҳаси” доирасида хусий армияси томонидан қўйилган мина ва ўқ-дориларни тозалаш ишлари давом этаётгани билдирилди.
“Миналар тозалаш лойиҳаси” гуруҳлари Яманнинг Адан, ад-Дали, Ҳудайда, Лаҳиж, Шабва ва Таиз шаҳарларида бир ҳафта ичида 1259 дона портламаган ўқ-дори, 130 танкга қарши мина, 15 пиёдаларга қарши мина ва 4 бомбадан иборат жами 1408 портловчи моддани йўқ қилгани билдирилди.
Баёнотда, шунингдек, декабрь ойида 2 минг 407 мина ва ўқ-дори, “Миналар тозалаш лойиҳаси” лойиҳаси бошланган 2018 йилдан бери эса 377 минг 678 мина ва ўқ-дорилар тозалангани маълум қилинди.
Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган хусийлар 2014 йил сентябридан буён пойтахт Сана ва баъзи ҳудудларни назорат қилмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бери Яман ҳукуматини хусийларга қарши курашда қўллаб-қувватламоқда.
Яман ҳукумати ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботларига кўра, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар 2014 йилда фуқаролар уруши бошланганидан бери мамлакат бўйлаб 2 миллионга яқин мина қўйган. Бу миналар минглаб тинч аҳолини ҳалок бўлган ёки яралаган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Яманда 8000 дан ортиқ мина қурбонлари, асосан аёллар ва болалар борлигини баҳолашади.