Таҳлил

Ямандаги урушнинг оддий халқ ҳаётидаги изи (фотожамланма)

1734

2015 йил март ойидан бери қарийб 3,6 миллион нафар киши бошпанасиз қолган, уларнинг аксарияти бирламчи имкониятларга хам эга бўлмаган лагерларда истиқомат қилишга маҳкумдирлар.

БМТнинг қочқинлар иши бўйича агентлигининг хабар беришича, Яманда 23 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож.

Қочқинлар лагери ичида яшаш шароитлари ўта оғир. Озиқ-овқат, тоза ичимлик суви, электр энергияси ва ҳатто оддий ҳожатхоналар ҳам етишмайди.

Мамлакатнинг шимолидаги қочқинлар лагерларидаги кўчирилганларнинг аксарияти Саада ва Саудия Арабистони билан чегарадош қишлоқлардан келган.

Ҳусий исёнчиларининг таянч нуқталаридан бири бўлган Саада 2015 йилдан бери бомбардимон қилинмоқда ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан ҳарбий нишон сифатида эътироф этилган.

Саададан 200 км узоқликда мамлакатнинг энг камбағал ва энг чекка жойларидан бири Абс атрофидаги тоғлар ва чўллар бўйлаб юзлаб чодирлар мавжуд. Низолар сабабли, ушбу лагерларда яшайдиган эркакларнинг аксарияти иш жойларини, уйларини ва оилаларини боқиш имкониятидан маҳрум бўлишди.

Адел Али Солиҳ Батал ва унинг рафиқаси Амина можароларга қадар мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Ҳажжа вилоятидаги Бени Ҳассан шаҳрида истиқомат қилишган. Улар яшайдиган маҳалла коалиция томонидан портлатиб юборганида, Амина ҳомиладор эди. У ерга йиқилганини ва қаттиқ оғриқнигина эслайди, холос. Бола ногирон туғилган, у энди доимий тиббий ёрдам ва парваришга муҳтож.

«Шифокорлар, болани электр қурилма билан даволаш кераклигини айтганлар. Аммо, бизда бундай қурилмага пул қани?», дейди Адел.

Али Носир Саада шаҳрида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Унинг айтишича уйи бомбардимон натижасида вайрон бўлган ва у тўққиз ойлик ҳомиладор аёли ва олти фарзанди билан ўз уйларини ташлаб қочқинлар лагерига қочиб келишган.

Бугунги кунда улар Абсдаги қочқинлар лагерида яшайди ва ҳар куни егулик ҳамда тоза сув учун курашишга маҳкум.

Хамер четидаги қочқинлар лагери асосан Саудия Арабистони билан чегарадош шимолий чегарадаги можародан қочиб келган одамларга бошпана беради. Ушбу лагерда яшовчи кўплаб одамлар жуда оғир шароитларда яшайдилар

Ёмғир яқинлашганини сезиб, чодир ташқарисидаги кийимларни йиғиштиряпти

Яман шимолидаги Хамер ва Саада шаҳарлари ўртасида ҳаво ҳужуми натижасида вайрон бўлган кўприк

Саададаги эски бозорнинг кўриниши. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиазарбалари натижасида деярли барча дўконлар ёпилган

Саадада авиазарбалар натижасида вайрон бўлган уйларнинг кўриниши

Саада ҳарбий қисм соқчиси портламаган бомба устида турибди

Бола норасмий қочоқлар лагерида ишламоқда. Лагерда яшайдиган одамларнинг аксарияти иш ўрнига эга эмас ва гуманитар ташкилотлар ёрдамигагина таяниб яшайдилар

Адел Али Солиҳ Батал, рафиқаси Амина ва уларнинг ногирон фарзанди Ҳажжа вилоятидаги Бени Ҳассан кўчманчилар лагеридаги чодирда

Қочоқлар лагерлари муайян марказий аппарат томонидан ташкиллаштирилмайди, улар эхтиёжга кўра пайдо бўлади, шунинг учун бу лагерлардаги муҳтож одамларнинг аниқ рақамларини келтириш деярли имконсиз

Манба: Ал-Жазира

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус – Яман учун фалокат

420 17:00 23.05.2020

Яман: коронавирусдан ўлим кўпаймоқда

429 22:00 16.05.2020

Яманнинг вақтинчалик пойтахти “эпидемия ҳудуди” деб эълон қилинди

224 19:30 11.05.2020

“Яманда фожиа содир бўлмоқда”

734 14:00 30.04.2020

Яманлик айирмачилар автономия фикридан қайтмоқчи эмас

258 23:30 27.04.2020

Яманлик айирмачилар автономия эълон қилди

422 12:00 27.04.2020
« Орқага