Янгиликлар

Яманга қарши санкциялар яна узайтирилди

447

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Яманга қарши санкциялар муддатини бир йилга узайтиришга қарор қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Хавфсизлик Кенгашида қабул қилинган қарорга кўра, санкциялар ҳақидаги 2140-сонли резолюция 2021 йилнинг 26 февралигача амал қилади. Санкциялар молиявий активларнинг музлатиб қўйилишини, шунингдек “қора рўйхат”га киритилган шахсларнинг сафарларини тақиқлашни кўзда тутади. Резолюцияда давлатлар Яманга нисбатан жорий этилган қурол эмбаргосига амал қилишга чақирилган. 

Шунингдек, Яманга нисбатан санкцияларнинг амал қилишини кузатиб борадиган экспертларнинг мандати 2021 йилнинг 28 мартига қадар узайтирилди. 

2140-сонли резолюция 2014 йилда қабул қилинган бўлиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳар йили унинг муддатини узайтириб келмоқда. “Қора рўйхат”га Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ва исёнчи ҳусийларнинг етакчилари, жумладан, Абдуллоҳ ал-Ҳаким ва Али Абдуллоҳ Солиҳ киритилган. Улар мамлакатда тинчлик- барқарорлик ўрнатилишига ва сиёсий жараёнларга қаршилик кўрсатишда айбланган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманда уруш қачон тугайди?

337 15:00 07.04.2020

Яманликларнинг ичгани суви йўқ, қўлини қандоқ ювсин?..

994 11:30 27.03.2020

Яманда жанглар ҳали ҳам давом этмоқда

348 11:00 10.03.2020

Ҳусийлар Саудия Арабистонига яна ракета билан ҳужум қилди

1001 18:30 21.02.2020

Яманликлар оч, лекин уларга ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилиняпти

447 14:00 20.02.2020
« Орқага