Янгиликлар

«Яманга тегишли тарихий асарларнинг АҚШ бозорида сотилиши тўхтатилсин»

228

Яман Маданият вазири Марвон Даммаж юртига тегишли тарихий асарларнинг АҚШ бозорида пулланиши тўхтатилишини талаб қилди. Бу ҳақда Яманнинг расмий “САБА” агентлиги хабар бермоқда.

Даммажнинг айтишича, ушбу масала 29 октябрда АҚШда бўлиб ўтадиган Маслаҳат қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилади.

Яман ҳукумати исёнчи ҳусийларни бир неча бор тарихий асарларни сотишда айблаган ва ҳусийлар ҳар сафарида буни инкор қилган. Ўтган йили контрабандачилардан 52 та осори атиқа олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилдан бери ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этиб келмоқда. Уруш туфайли шундоқ ҳам қашшоқ кун кечирган мамлакатнинг аҳволи янада хароблашди.

Манба: Анадолу агентлиги

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Очарчилик ва вабо туфайли хароб бўлаётган яманликлар (фотожамланма)

891 19:05 07.10.2019

Ямандаги урушнинг оддий халқ ҳаётидаги изи (фотожамланма)

1306 14:05 28.09.2019

Яманда миллионлаб болалар уруш давом этаётгани сабабли мактабга бора олмаяпти

196 18:35 27.09.2019

Ҳусийлар ким ўзи? Улар қандай қилиб давлат тепасига келиб қолди?

3702 20:00 23.09.2019

Араб коалицияси Яманда ҳарбий операция бошлади

522 17:30 20.09.2019
« Орқага