Яманлик исёнчилар Саудия Арабистони ва БААга “сюрприз” тайёрламоқда

00:00 03.06.2019 1800

Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг “Ансар Аллоҳ” ҳаракати Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига қарши таҳдидкор баёнот тарқатди.

“Биз мағрур ва такаббур қўшниларимизни кутилмаганда ҳайрон қолдирамиз. Яман халқига ҳужумлар жавобсиз қолмайди”, – деди ҳусийлар вакили Муҳаммад Носир ал-Атифий SABA агентлигига берган интервьюсида. У ҳусийларнинг тан олинмаган ҳукуматида мудофаа вазири лавозимида ишлайди.     

Атифийнинг айтишича, охирги пайтда ҳусийлар Саудия Арабистони ва БАА ҳудудининг анча ичкарисидаги муҳим стратегик объектларга зарба бермоқда. Мисол тариқасида эса Саудия Арабистонининг ғарбий соҳилларидаги нефть қувурларига ҳужумни тилга олди.

Эслатиб ўтамиз, Ямандаги уруш 2014 йилдан бери давом этмоқда. Бу урушда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаяпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!