Янгиликлар

Яманликлар оч, лекин уларга ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилиняпти

446

Оғир гуманитар инқирозни бошидан кечираётган Яманда исёнчи ҳусийлар БМТ ёрдамлари аҳолига етиб боришига тўсқинлик қиляпти. Бу ҳақда “Ассошиэйтед пресс” хабар тарқатди. 

Бу тўсқинлик камида 2 миллион яманликка салбий таъсир кўрсатгани айтилмоқда. Бундан ташқари, ҳусийлар назорат қилаётган ҳудудларда давлат ташкилотлари маош тўлаши учун БМТ томонидан ажратилган моддий ёрдамнинг учдан бир қисми “ғойиб бўлган”. 

Ҳусийлар нафақат БМТ, балки бошқа хорижий гуманитар ташкилотларнинг ҳам фаолиятига тўсқинлик қилмоқда. 

Яманда олти йилдан бери исёнчи ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Бу эса дунё бўйича мисли кўрилмаган гуманитар инқирозга олиб келди.

Яман уруши минглаб кишининг ёстиғини қуритди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманда уруш қачон тугайди?

336 15:00 07.04.2020

Яманликларнинг ичгани суви йўқ, қўлини қандоқ ювсин?..

994 11:30 27.03.2020

Яманда жанглар ҳали ҳам давом этмоқда

347 11:00 10.03.2020

Яманга қарши санкциялар яна узайтирилди

447 14:00 26.02.2020

Ҳусийлар Саудия Арабистонига яна ракета билан ҳужум қилди

1000 18:30 21.02.2020
« Орқага