Яманликлар учун 2,6 млрд доллар ажратишга ваъда берилди

14:30 27.02.2019 281

БМТ томонидан Женевада ўтказилган навбатдаги конференцияда донор давлатлар яманликларга кўмак учун 2,6 миллиард доллар ажратишга ваъда берди. 

Ушбу маблағ ўтган йилги конференцияда тўпланганидан 30 фоизга кўпдир, бунда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳиссаси катта бўлди. Бундан ташқари, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Германия ва Канада ҳам ёрдамни орттирган. 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш конференция натижасидан мамнун эканини билдирди. “Бу фақат бошланиши, – деди у. – Биз йил охиригача қўшимча маблағ ва бошқа турдаги ёрдамларни олишга умид қиляпмиз”

БМТ бу йил 21,4 миллион яманликка ёрдам кўрсатиш учун 4 миллиард доллар сўраган эди. Бу маблағнинг ярмини 12 миллион яманликка шошилинч озиқ-овқат ёрдами тарқатишга сарфлаш кўзда тутилган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!