Янгиликлар

Яманликлар яна оч қолиши мумкин

376

Яманда миллий валютанинг қардсизланиши ва маошларнинг тўланмаётгани туфайли гуманитар вазият оғирлигича қолмоқда. 

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Рамеш Ражасингамнинг айтишича, яманликлар 2019 йилдаги каби яна очликка учраши мумкин. 

Стокгольмда тинчлик келишуви имзоланганидан бери Яманда низо қурбонлари сони 2018 йилга нисбатан 25 фоизга камайган, бироқ мамлакатни беқарорлик тарк этганича йўқ. 

Яман деярли барча товарларни импорт қилади, яъни халқ ташқаридан келадиган маҳсулотларга қараб қолган. 

2014 йилда шиа ҳусийларнинг исён кўтариши ва уларнинг ҳукумат кучлари билан жангга киришиши оқибатида шундоқ ҳам амал-тақал кун кўрадиган Яман абгор аҳволга келиб қолди. 

Очарчилик ва вабо туфайли хароб бўлаётган яманликлар (фотожамланма)
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳусийлар Саудия Арабистонига яна ракета билан ҳужум қилди

748 18:30 21.02.2020

Яманликлар оч, лекин уларга ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилиняпти

266 14:00 20.02.2020

Руҳоний: “Саудия Арабистони билан мулоқотга тайёрмиз”

542 09:20 17.02.2020

БАА аскарлари энди Яманда жанг қилмайди

530 19:20 13.02.2020

Яман тулкиси одамларни қандай лақиллатди?

1844 08:00 12.02.2020

Ҳусийлар охирги етти кунда Саудия томонга нечта ракета отганларини эълон қилдилар

1681 07:30 02.02.2020
« Орқага