Янгиликлар

Яна бир буюк уламо оламдан ўтди...

9209

"إنا لله و إنا اليه راجعون"

Барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта Унинг ҳузурига қайтамиз!

Ислом уммати жуда оғир жудоликка учради. Бугун Ислом оламининг муҳим устунларидан бири қулади! Ал Азҳар Уламолари ҳайъати аъзоси, Бутун Жаҳон Ал Азҳар Битирувчилари уюшмаси раиси, Ал Азҳари шарифдаги устозларнинг устози, Ақийда ва Усулид Дин илмларида энциклапедик олим, Ислом душманларига қарши тўғон бўлган академик профессор, аллома ва мутафаккир Муҳаммад Абдул Фазийл Ал Қувсий раҳматуллоҳи алайҳ. оламдан кўз юмдилар.

Ислом билимлари, хусусан ақийда борасида изланаётган ҳар бир талаба таниши ва мутолаа қилиши лозим бўлган ушбу улуғ алломанинг вафоти муносабати билан Ислом умматига, яқинларига ва Ал Азҳар жомиъасига бош соғлиги тилаб қоламиз.

Роббим бу зотдан рози бўлсин, жанати ила қарши олсин ва ҳисоб кунида набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар ила бирга қилсин.  Ислом умматига бу кишининг ўринбосарларини инъом қилсин.

Оилаларига сабру силвон ва ажру аъзим ато этсин.

"Олимнинг ўлими - Оламнинг ўлимидир!"

"Аллоҳ олимларнинг ўлими ила бу умматдан илмни суғуриб олади!"

Абдулқодир ал-Азҳарий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аломат феълли уламо хотини билан жанжаллашиб қолди...

1535 17:00 05.07.2020

Таниқли тожик уламоси ғурбатда вафот этди

3394 12:22 29.06.2020

Таъзия: покистонлик буюк уламо вафот этди

1015 09:50 25.06.2020

Карантин даврида Ўзбекистон мусулмонлари қандай ибодатларни амалга оширди?

627 17:59 26.05.2020

Янги ой ҳилоли масаласида холис бўлайлик...

2216 12:05 23.05.2020
« Орқага