Яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

11:35 10.09.2019 473

“Фаластин асирлар клуби” баёнотига кўра, якшанба куни фаластинлик маҳбус Бассом Сойиҳ Исроилдаги касалхоналардан бирида ҳаётдан кўз юмди.

47 ёшли Сойиҳ суяк ва илик саратони, юрак етишмовчилиги, ўпка яллиғланиши ва саломатлиги билан боғлиқ бошқа муаммоларга дуч келган эди.

29 июль куни Сойиҳни Ромла касалхонасига олиб боришди, кейин у Асаф Ҳоруфийя касалхонасига кўчирилди ва ўша ерда вафот этди.

Бассом Сойиҳ 2018 йилнинг 8 октябрида ўша пайтда қамоқда бўлган аёлининг судида иштирок этиш учун суд биносига борган эди. Уни ўша ернинг ўзида ҳибсга олишди. Унга суддан бир неча кун аввал Исроил аскари ва унинг аёлини ўлдириш айби қўйилди.

Бассом Сойиҳнинг вафоти билан 1967 йилдан буён Исроил қамоқоналарида шаҳид бўлган фаластинликлар сони 217 нафарга етди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!