Salaat First иловаси фойдаланувчиларнинг маълумотларини АҚШ хавфсизлик органларига алоқадор фирмага юборгани маълум бўлди, дея хабар бермоқда Islam.ru.
Намоз вақтларини кўрсатадиган ва 10 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган мазкур илова фойдаланувчиларнинг маълумотларни сақлаган ва Франциянинг Predicio фирмасига сотган. Фирма эса маълумотларни АҚШ хавфсизлик органларига, жумладан, Федерал қидирув бюроси ва Чегара хизматига юборган. Salaat First маълумотлар базасида телефоннинг модели ва операцион тизими, IP манзили ва фойдаланувчининг ID рақами сақланган.
Бундан икки ой муқаддам Muslim pro иловаси ҳам фойдаланувчиларнинг маълумотларини АҚШга сотиш билан шуғулланиб келгани маълум бўлган эди.