«Яна Ислом уйғониши мумкинми? Мумкин! «Фақат, эчки халақит қилмаса...»

16:00 11.06.2019 1658

Тарихда Исломий Олтин Аср деб номланган даврдаги ҳаётни ва ундаги мусулмон олимларимизнинг кашфиётларини ўқиш ва ўрганишни яхши кўраман. Гоҳ-гоҳида улар ҳақида маълумотлар ёзиб тураман.

Одатда, масалан Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини Беруний Галилейдан 600 йил аввал кашф қилганинини эътироф этсам, кўпчилик буни мақтаниш деб ўйлайди. Лекин масаланинг асл моҳиятини англамайди. Аждодлар билан мақтаниб юриш яхши эмас, дейди.

Мозийга қараб иш кўриш хайрлидир. Бунда, асосий мақсад кашфиётларга эмас, ўша улкан ютуқларга қандай етишганимизни, нима сабабдан бир вақтлар Ислом олами дунёни бир силкитиб уйғотганини, кейин эса ўзи ухлаганини ўрганиш керак.

Шунингдек яна иккита фикр бор:

1) Ислом олами тарихдан инсониятни уйғотган, демак яна уйғота олади.

2) Ислом олами тарихан ҳозиргидек қолоқ бўлмаган, демак иқтисодий ва саводхонлик бўйича қолоқликнинг Исломга алоқаси йўқ. Бу шундай деб ўзини овитиб юрадиган исломофобларга қарши далил.

Яна Ислом уйғониши мумкинми? Мумкин! Фақат; “эчки халақт қилмаса...”

Саид Комил

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!