Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги “Бобур” масжиди эскисига ўхшамайдиган бўлади

911

Ҳиндистоннинг Айодхья шаҳрида барпо этиладиган янги “Бобур” масжидининг биносини лойиҳалаштириш учун меъмор танлаб олинди. 

“Бобур” масжиди 1527 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг фармонига биноан барпо этилган. У Уттар-Прадеш штатидаги энг йирик масжидлардан бири бўлган. 1992 йилнинг 6 декабрида масжид минглаб мутаассиб ҳиндлар томонидан бузиб ташланган. Ҳиндларнинг иддаосига кўра, “Рамаяна” достони қаҳрамони Рам туғилган сарой-ибодатхона айнан “Бобур” масжиди қурилган жойда бўлган. Рамни тарихий шахс деб ўйловчиларнинг фикрича, мусулмонлар бу саройни бузиб, ўрнида масжид қурган.

Ҳиндистон Олий суди ўтган йилнинг ноябрида масжид қурилиши учун бошқа жойдан ер ажратиш ҳақида қарор чиқарган эди. Бузиб ташланган “Бобур” масжидининг ўрнида эса ҳиндлар ибодатхонаси қуриляпти. 

TimesNowNews нашрининг хабар беришича, янги масжид Айодхьядан 25 километр узоқликдаги Дханнипур қишлоғида барпо этилади. Масжид биносини меъмор Ахтар Ҳусайн лойиҳалаштиради. У янги масжиднинг кўриниши эскисига ўхшаш бўлмаслигини айтди. “Мен меъморман, меъморнинг вазифаси эса ўтмишни эмас, келажакни барпо этишдир”, – дейди Ахтар Ҳусайн.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трампга сиғинадиган ҳиндистонлик аламдан ўлиб қолди

9625 12:50 14.10.2020

Ҳиндистон суди: “Бобур” масжидининг бузилиши ортида фитна йўқ

872 12:15 01.10.2020

Ҳиндистон: Аврангзеб даврида қурилган масжидни бузиш талаб қилиняпти

1258 09:45 29.09.2020

Тож Маҳал очилди, бироқ меҳмонлар сони чекланди

292 19:00 21.09.2020

Ҳиндистонда “Бобур” масжидини бузганларга ҳукм ўқилади

1853 20:55 19.09.2020
« Орқага