Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги форматда ташкил этилган ўқув маркази очилишига марҳамат!

1146

Жамиятда таълимга бўлган муносабат ўзгаргани сари, ўқув марказлари сони ҳам кўпайиб бормоқда. Тошкент шаҳрида жамиятдаги муаммоларни ечишга бел боғлаган янги таълим маркази ўз фаолиятини бошлаш арафасида.

Tahsil ўқув марказида 2 хил йўналиш бўйича юртдошларимиз таълим олишлари мумкин бўлади. Улар:

Baxtiyor oila kursi  – ёшларни оилага тайёрлаш, янги оилаларда бўлиб ўтадиган низоларнинг олдини олиш, жамиятда ажримлар сонини камайтириш мақсадида ташкил этилган.

Xorijiy tillar- ўз фарзандларингизни хорижий тиллар бўйича ўқитиш имкониятингиз мавжуд. Ҳозирги кунда марказда инглиз, рус ва араб тиллари дарслари йўлга қўйилган!

Аллоҳнинг фазли билан эртага, 16 декабрь, пайшанба, соат 14:00да расмий тарзда иш фаолиятини бошлаш муносабати билан барча Азон кузатувчиларини ўқув марказига таклиф қиламиз!

Марказнинг очилиш маросимига юртимизнинг таниқли уламолари, машҳур устозлар ҳам ташриф буюришади. Биз билан бирга бўлиб, бизни қўллаб-қувватлайсиз деган умиддамиз!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

304 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

446 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

679 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

469 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

315 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

736 13:07 07.08.2022
« Орқага