Янги китоб нашрдан чиқди

12:30 07.08.2018 965

Қуръони Карим маъноларини илк марта аслиятдан ўзбек тилига таржима қилиб халқимизга тақдим этган шайх Алоуддин Мансур томонидан таржима ва шарҳ қилинаётган ушбу китоб буюк ватандошимиз Алоуддин Косоний тасниф этган ҳанафия мазҳабига оид асарлар ичида энг муфассал, мукаммал ва бошқа мазҳаб эгалари ҳам тан оладиган, далил-ҳужжатлари мустаҳкам, муътабар манба ҳисобланмиш «Бадоеъус саноеъ...» (“Шариат қонунларини тартиблашда гўзал санъатлар”) асаридир. Ҳар қандай яхшиликнинг асосида турувчи поклик ва динимизнинг устуни, мўминнинг меърожи ҳисобланган намоз ибодатини бутун тафсилотлари билан ёритувчи бу китоб маърифатсевар халқимизга Аллоҳга бандалик илмидан дарс берувчи муҳим қўлланма бўлиб қолади, деган умиддамиз.

Муаллиф: Алоуддин Косоний
Таржимон: Шайх Алоуддин Мансур
Номи:«Бадоеус саноеъ»‎ 1–2-жузлар
Нашриёт: «Sharq»
Ҳажми: 1-китоб: 568, 2-китоб: 608 бет‎
Нархи: 99,500 сўм

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!