Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги масжид пойдеворига ғишт қўйилди

19095

«Ким бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда шунинг мислини қуриб беради», деб марҳамат қилганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Кеча 27 ноябр куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчасида жойлашган "Дорул омон" жоме масжидининг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ дин пешволари, имом-хатиблар, мударрислар масжид қурилишига ташриф буюриб, иш жараёни билан танишдилар, масжид ҳайъати ҳамда барча усталар, масжид қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган барча юртдошларимизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Украинадаги энг катта масжидни татарлар қурмоқчи

Жибутида энг катта масжид қурилиши ниҳоясига етди

Шайх Зайд Катта Масжиди. Абу Даби, БАА.

Қуръон тиловат қилингач, бу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ бўлишини, моддий ва маънавий обод бўлишини, мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қиладиган байтуллоҳ бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари масжиднинг илк ғиштини табаррукона қўйиб бериб, унинг қурилишига оқ фотиҳа бердилар.

«Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар» деб марҳамат қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Беш асрлик “янги” масжид – Йени жамий”

5502 21:36 06.12.2021

Хушхабар: Мирзаободда янги масжид қурилади

2566 11:35 15.05.2020

Хушхабар: Сирдарёда яна бир масжиднинг қайта қурилиши бошланди

3170 20:00 25.03.2020

Жибутида энг катта масжид қурилиши ниҳоясига етди

2573 15:00 26.11.2019

Президент кўрсатмаси билан масжид қайта қурила бошланди

3177 15:00 20.11.2019
« Орқага