Янгиликлар

Янги сув ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда

695

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутахассиси Нурали Бойтурсуновнинг сўзларига кўра, Тошкентнинг икки туманида кўрсаткичлари масофадан туриб аниқланувчи электрон сув ҳисоблагичларини синовдан ўтказиш бошланди

 «Бу — янги замонавий ҳисоблагич. Унинг оддий ҳисоблагичлардан фарқи — текшириш учун фуқароларни безовта қилиш ва уйларига кириш шарт эмас. Исталган вақтда сув сарфи ҳақида маълумотни олишимиз мумкин», — дейди Бойтурсунов. 

Айни вақтда Россия ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган ҳисоблагичлар Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларига ўрнатилмоқда. Қурилмалар LoRaWAN алоқа модулида ишлайди.

«Ҳисоблагичлар шаҳар ташқарисида 10 километр ва шаҳар ичида эса 5 километр масофадан маълумотларни олиш мумкин. Битта антеннани ўрнатиб, 2000  абонентдан маълумотларни олса бўлади. Маълумотлар тўғридан-тўғри базага келиб тушади, уни ҳеч ким қўлда ёзиб олмайди», — дейди мутахассис.

Нурали Бойтурсуновнинг таъкидлашича, янги ҳисоблагичлар ҳисобига истеъмолчилар 90 фоизга қадар маблағни тежаши мумкин. Ҳозирда 30—40 та ҳисоблагич синовдан ўтказилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европа Иттифоқи Исроилга: “Фаластин ҳудудида уй қурманглар”

254 10:20 24.02.2020

Уй учун кредит олиш мумкинми?

1710 10:00 24.02.2020

Ким Абу Суфённинг уйига кирса...

913 07:00 22.02.2020

Ислом қаерларда сақланиб қолди...

959 09:00 19.02.2020

Уйи бузилган аёл масаласида ҳокимга депутатлик сўрови юборилди

435 09:40 14.02.2020

Сергелидаги уйларнинг девори юпқами?

1269 11:40 13.02.2020
« Орқага