Янги университет ташкил этилди

21:30 09.01.2019 941

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!