Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ»

1267

Бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигида ўтказилган брифингда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ эканлиги маълум қилинган.

«Бир ой ичида Университет устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Таълим жараёни шу ўқув йилидан бошланади. Бу университетда фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийди, деган хулосага ўрин йўқ. У барча билимдон ёшлар учун очиқ», — деган Шерзод Асадов брифинг давомида.

Аввалроқ, Президент қарори билан пойтахтда Янги Ўзбекистон университети ташкил этилиши хабар қилинган эди. Янги университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Масалан, Кембридж университети қабул имтиҳонларини ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.

Университетда бешта – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади. Кредит-модуль тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ушбу таълим масканининг ўқув биноси ва кампуслари ҳам замонавий, халқаро BREEAM сертификатларига мос бўлади. Илк ўқув йили 2021 йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.

Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энди барча оммавий давлат тадбирлари «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилади

956 16:10 31.08.2021

Президент «Янги Ўзбекистон» боғи ва Мустақиллик монументини очиб берди

1071 15:05 31.08.2021

Шавкат Мирзиёев: «Айрим раҳбарларга фидойилик етишмайди»

591 10:00 17.08.2021

«Ўзбекистон қадимдан илму ирфон маркази бўлган»

959 21:50 02.07.2021

Янги Ўзбекистон университетига асос солинди

1402 08:55 24.06.2021
« Орқага