Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Янги Ўзбекистон университетида ҳамма тенг ҳуқуқли эмасми?

2414

12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Google Developer Groups DevFest Tashkent 2021 тадбири ташкил этилди. Конференцияга рўмол ўраган дастурчи қизлар университетга қоровуллик қилаётган милиция ходимлари томонидан киритилмаган.

Тадбир доирасида Google, EPAM, TopTal, Ozon.ru, MTS каби компанияларда тажрибага эга маҳаллий ва халқаро маърузачилар сўзга чиққан. Анжуманда долзарб мавзулар муҳокама қилинган: Cloud Computing, Android иовалари архитектураси, Golangʼда дастурлаш, UX дизайни, Flutter билан иловаларни ишлаб чиқиш ва бошқалар.

Анжуманга рўмол ўраган қизларнинг киритилмаслигига милиция ходимлари "университетнинг ички тартиб-қоидаларини" асос қилиб кўрсатган. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 10 сентябрь куни ўтказилган видеоселекторда ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалаларини муҳим деб кўрсатилган. “Бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслиги керак”, – деб таъкидлаган эди Шавкат Мирзиёев. 

Аёл-қизлар учун стартап ҳафталиклари, хакатонлар ташкил қилинаётган экан, аёл-қизларнинг барчаси қамраб олинишига эришиш зарур. Уларнинг рўмол ўрагани сабабли тадбирга қўйилмаслиги инклюзив ривожланиш ва демократиянинг барча учун тенг имкониятлар яратилиши тамойилига мутлақо зид ҳисобланади. Жамиятнинг ярмини ташкил этувчи аёлларнинг бошидаги бир парча матони деб билим олиши, анжуманларда қатнашишига тўсқинлик қилиш мантиқсизликдан ва айни пайтда муслима аёлларнинг ҳам диний ва дунёвий ҳуқуқларини очиқдан очиқ бузилишидир, бошқа нарса эмас.

Карим Усмон, блогер.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

231 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

155 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

278 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

235 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

111 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

365 21:10 25.05.2022
« Орқага