Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги Зеландия Хитойни уйғурларнинг ҳуқуқларини бузишда айблади

502

Янги Зеландия парламентида Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда уйғурларнинг ҳуқуқларини жиддий равишда бузаётгани ҳақидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди. Бироқ ҳукуматнинг эътирози туфайли Хитойнинг уйғурларга нисбатан сиёсати геноцид деб баҳоланмади.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, ACT партияси томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳасини бошқа партиялар қўллаб-қувватлаган, лекин ундан “геноцид” атамаси олиб ташланди.

“Геноцид борлигига ишонаётган бўлсак, виждонимиз буни айтишимизни талаб қилади”, – деди АСТ партияси раисининг ўринбосари Бруук ван Велден.

Унинг айтишича, резолюция учун бош вазир Жасинда Ардерн бошчилигидагни Ишчилар партиясининг розилигини олиш учун ҳужжат лойиҳасидаги “геноцид” атамаси” “инсон ҳуқуқларининг жиддий равишда бузилиши” ифодасига алмаштирилган.

Янги Зеландия Ташқи ишлари вазири Нанаиа Махута уйғурлар масаласи борасида ҳукумат Хитойга ўз хавотирларини изҳор этганини, Шарқий Туркистондаги вазият расман геноцид деб тан олинмаганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Янги Зеландия: террорчи Таррант шикоятидан воз кечди

860 19:00 23.04.2021

Янги Зеландия кашандалардан буткул халос бўлмоқчи

775 12:30 17.04.2021

Янги Зеландия бош вазири: “Мусулмонларни қўллаб-қувватлашимиз зарур”

573 18:00 14.03.2021

Янги Зеландия ҳарбийлари Афғонистонни буткул тарк этади

400 15:53 17.02.2021

Австралия ва Янги Зеландия ИШИД аъзоси туфайли тортишиб қолди

891 07:10 17.02.2021
« Орқага