Янги Зеландия масжидларидаги теракт энг юқори даражада текширилади

11:30 25.03.2019 723

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн Крайстчерч шаҳри масжидларидаги теракт кенг кўламда текширилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда DW. 

“Муҳим ижтимоий аҳамият”га эгалиги муносабати билан иш Қироллик тергов комиссияси томонидан олиб борилади.  

Янги Зеландияда Қироллик тергов комиссияси фавқулодда ҳолатларда тузилади. Унинг таркибига махсус хизматлар, полиция, божхона ва миграция хизмати вакиллари киради. Комиссия террорчи ҳужумни қандай амалга оширганини, қуролни қаердан олганини, шунингдек, хавфсизлик хизматининг ҳодисадаги ролини ўрганади. 

“Бу террорчилик акти қандай содир бўлганини ва биз уни қандай тўхтатиб қолишимиз мумкинлигини аниқлаш учун барча тафсилотларни ўрганиш керак”, – деди Жасинда Ардерн.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!