Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги Зеландия: мусулмон аёлни ҳақоратлаган менежер ишидан айрилди

539

Янги Зеландияда ресторан иш бошқарувчиси муслимани ҳақоратлагани учун ишдан бўшатилган.

Янги Зеландиялик муслима Окланднинг Cocobeans таомхонасининг фейсбук саҳифасига хабар йўллаган. Муслима улардан таомларга ҳалол гўштдан фойдаланиладими, деб савол қолдирган. 

Муассаса иш бошқарувчиси аёлган ижобий жавоб берган. Аммо таомномада айрим чўчқа гўштидан тайёрланадиган таомлар ҳам борлигини қўшимча қилган.

Муслима аниқлик киритиш учун қўшимча саволлар бериб бошлаганида, иш бошқарувчи тўсатдан жаҳли чиққан ва «Мамлакатингга йўқол», «Бизнинг ҳавомиздан нафас олма», «Бизнинг мамлакатимиз чўчқа гўшти ва пивога тўла» каби ҳақоратли сўзларни ёғдирган.

Бу вазиятдан ҳайратланган муслима олган жавобларини ижтимоий тармоқларга жойлаган. Таомхона раҳбари Радика Найду иш бошқарувчининг бу қилмиши учун ишдан бўшатган. Муассаса раҳбари жабрланувчига «Мусулмон жамоатидан чин дилимдан узр сўрайман»,  деб мурожаат қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмонларни ўлдирган террорчи олган жазосидан норози

2113 14:26 08.11.2021

Крайстчерч мусулмонлари яна таҳдидга учраяпти

847 08:05 01.07.2021

Янги Зеландия Хитойни уйғурларнинг ҳуқуқларини бузишда айблади

866 18:00 05.05.2021

Янги Зеландия: террорчи Таррант шикоятидан воз кечди

1240 19:00 23.04.2021

Янги Зеландия кашандалардан буткул халос бўлмоқчи

1040 12:30 17.04.2021
« Орқага