Янги Зеландия: қотил бошқа ҳужумларни ҳам режалаштирган бўлган

12:00 17.03.2019 5422

Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги масжидларда теракт содир этган австралиялик 28 ёшли Бретон Таррант ҳужумларни давом эттирмоқчи бўлган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн маълум қилди. 

Таррант қўлга олинган пайтда машинасидан қуроллар ва портловчи модда топилган. Дастлабки тахминларга кўра, масжиддаги ҳужумни у бир ўзи содир этган, полиция унинг қолган икки гумондор билан алоқаси бор-йўқлигини текширяпти.  

Крайстчёрчда чоп этилувчи The Press нашрининг ёзишича, Бретон Таррант Bruce Rifle Club деб аталувчи мерганлик клубининг аъзоси бўлган. У жиноятга қўл урмасидан олдин ижтимоий тармоқда 74 саҳифалик манифест эълон қилиб, оқ танлилар устун бўлиши кераклиги ҳақидаги ғоя тарафдори экани ва Европада мусулмонларга қарши ҳужум уюштириш режаси борлиги ҳақида ёзган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!