Янги Зеландия: террорчи бир умрга қамалади

16:30 22.03.2019 1717

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга ҳужум қилган террорчи бир умрга қамалади, деди мамлакат бош вазири ўринбосари Уинстон Питерс.

“Бу барчамизга қаратилган ҳужумдир. Шу боис мамлакат тарихидаги энг йирик полиция тергови олиб борилмоқда. Террорчи умрининг қолган қисмини бир кишилик камерада ўтказади“, – деди Питерс Истанбулда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишида.

15 март, жума куни Крайстчерчдаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди. Мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн ушбу воқеани теракт деб атади. Австралиялик 28 ёшли Брентон Таррант ушбу жиноятни амалга оширишда айбланиб қўлга олинди.

Манба: Kun.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!